Печать
Просмотров: 1642

Мирсаид Бахром

 Мирсаид Бахром қабри

Mirsaid Bahrom

Кармана шаҳри марказида жойлашган “Мир Саид Баҳром” мақбараси милодий Х-ХI асрларда қурилган бўлиб, Абу Тоҳирхўжа Самарқандийнинг “Самария” асарида Мир Саид Баҳром хақида айтиб ўтилган. “Мир Саид Бахром” мақбараси бир гумбазли туртбурчак шаклда ҳамма томони бир хил ўлчовда пишиқ ғиштдан тикланган. Бино бир неча бор таъмир қилиниб, дастлабки кўринишини йўқотган. Унинг олд қисми жуда усталик билан безатилган. Мақбаранинг жанубий томонида битта эшик бор, унинг тепа қисмида кунгирадор панжарали туйнук очилган. Пишиқ ғиштдан қайта терилган, унга геометрик нақшлар, битиклар ёзилган мақбара уртасида Мирсаид Бахром қабри бор. Қабр ёнига арабий сўзлар ёзилган иккита қабр тоши ҳам сақланиб қолган. Аслида Мирсаид Бахром хақида аниқ маълумотлар йўқ. 1965-70 йилларда мақбара ёнида айволи масжид бўлган, кейинчалик таъмирлаш даврида бузилиб кетган. Ҳозир Мирсаид Бахром мақбараси атрофи ободонлаштирилиб, унинг ёнида “Ёшлик болалар истироҳат боғи” ташкил этилган.