Печать
Просмотров: 1829

Қосим шайх

 Қосим шайх мажмуаси

Qosim Shayx

Тумандаги Хўжа Хисрав МФЙ да Қосим шайх мажмуаси жойлашган бўлиб, ушбу мажмуа Кармана шаҳрининг жанубий чеккасидаги Қосим Шайх Азизон архитектура мажмуаси ўз келиб чиқишига кўра аниқ тарихий шахс номи билан боғлиқ бўлиб, ушбу шахс Яссавия Сўфийлик тариқатининг шу ерлик етакчиси, шайх Худододи Валининг шогирди, ўрта Осиёда ном қозонган диний-сиёсий арбоб Қосим Шайх Азизон Карминагийдир (1500-1578/1579). Архитектура мажмуаси уч асосий бинони-бир хонақо ва очиқ осмон остидаги қабристон типларидан бири бўлмиш икки хазира (ўралган, иҳота қилинган жой) ни ўз ичига олади. Улар орасида қидимийси Қосим Шайх хазирасидир. Замондошларнинг гувоҳлик беришича, бу бино сўфий шайхнинг ўзи томонидан қурилган ва унинг вафотига қадар мадраса сифатида хизмат қилган. Шунингдек, у мусулмонларнинг икки асосий байрами- Рамазон ва Қурбон ҳайитида намозгоҳ вазифасини ўтайди.