Печать
Просмотров: 1549

Сардоба

Работи Малик Сардобаси

Sardoba

“Маликработ” ҚФЙда “Работи Малик Сардобаси” меъморий ёдгорлиги жойлашган. Сардоба форсча “Сард”-совуқ, “оба”-сув маъносини билдиради. Сув танқис ерларда уни сақлаш учун махсус қурилган гумбазли ҳовуздир. Сардоба девори силиндир шаклида бўлиб, қалинлиги 1,5 м, диаметри 12-13 метр, чуқурлиги эса 15-18 м атрофида. У сифатли пишган ғишт ва гилдан ишланган. Сардобага кириш учун эшик ҳам ўрнатилган. Сувни тоза сақлаш учун унинг олд томони девор билан ўралган. Малик сардобаси жуда нодир қурилиш иншоотларидандир. Маълумотларга қараганда Мовароуннаҳрда 44 та сардоба бўлган. Улардан 29 таси Қарши чўлида, 3 таси Мирзачўлда, 3 таси Фарғона ва Тошкентда, 1 таси Кармана яқинидадир. Шундан кўриниб турибдики, Малик Работ сардобаси Самарқанд ва Бухоро орилиғидаги чўлларда ягона оби ҳаёт манбаидир.