Печать
Категория: Deputat va matbuot
Просмотров: 408

12 14Депутат маҳаллада- муаммолар ечими сари

2021 йилнинг 22-28 март кунлари «Маҳаллаларда миллий қадриятларни мустаҳкамлаш” ҳафталиги доирасида Навоий вилоят Кенгаши депутати С.Бозорова ва Кармана тумани Кенгаши депутати Г.Жалилова ўз сайлов округларида аҳоли билан бевосита мулоқот олиб бордилар.

Мулоқотлар жараёнида ҳудудларда барча соҳалар бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда истиқболдаги режалар, жумладан, айниқса даромади паст, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга дастлабки бадалнинг бир қисмини субсидия сифатида тўлаб бериш;
бошпанасиз қолган, оғир турмуш шароитига тушиб қолган оилалар
ва хотин-қизларни ижара ҳуқуқи асосида давлат уй-жой фондидаги турар жойларга вақтинча жойлаштириш;
туман марказининг архитектура қиёфасини яхшилаш, ички йўлларни таъмирлаш, электр тармоқларини тортиш ва алмаштириш, газ тақсимлаш пунктларини таъмирлаш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, маҳаллаларда спорт майдончаси ва болалар ўйин майдончаси ташкил этиш каби ишлар амалга оширилаётгани тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилди.

Депутатлар томонидан жорий йилнинг 25 март куни “Калавот” маҳалласида “темир дафтар”, “аёллар дафтари”, “ёшлар дафтари”га киритилган Х.Сатторова, Ш.Эргашев, С.Вафоева Г.Шодиеваларнинг хонадонларига кириб, уларнинг холидан хабар олинди. “Темир дафтари”да рўйхатда турувчи, бугунги кунда соғлиги ёмонлашиб туман Марказий шифохонасида даволанаётган Д.Муродовнинг холидан хабар олиниб, кўрсатилаётган тиббий хизмат ахволини ўргандилар.

Шунингдек, депутатлар томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардаги мавжуд муаммоларни бартараф этишда кўмаклашиш бўйича чоралар белгиланди. Чорвачилик, паррадначилик билан шуғулланиш истагини билдирган ёшларга кредит ажратишда амалий ёрдам сўраб тижорат банкларига депутат сўрови билан мурожаат қилишга келишилди.

26 март куни мазкур учрашув туманнинг “Гулобод” маҳалласида ўтказилиб, маҳалладаги Н.Бахронова, У.Буриева, Д.Хожиева, С.Қурбонов ва З.Рузиевлар хонадонидан хабар олдилар. Мазкур эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат махсулотлари топшириб, уларнинг муаммоларини ўргандилар. Маҳаллада аниқланган таъмирталаб ички йўлларга шағал билан қоплаш учун тегишли ташкилотларга мурожаат қилиш чораларини кўрдилар.

Кармана туман Кенгаши депутати
Г.Жалилова