Печать
Категория: Kengash faoliyati
Просмотров: 167

17 11СЕССИЯГА ТАКЛИФИНГИЗ БОРМИ?

Ҳурматли карманаликлар ва туманимиз меҳмонлари!

Жорий йилнинг 10 май куни туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари Кармана туман Кенгашининг навбатдаги, йигирма саккизинчи сессияси бўлиб ўтади.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилиши режалаштирилмоқда:
1. Кармана туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида 2021 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги кечиктириб бўлмайдиган долзарб вазифалар юзасидан туман секторлари раҳбарларининг ҳисоботи ҳамда май ойида ўз ҳудудларида олиб бораётган ишларини тизимли равишда ташкил этиш бўйича белгилаган иш режалари тўғрисида;
2. Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан секторлар ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарларининг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича фаолияти тўғрисида;
3. Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг 2021 йил биринчи чорагида амалга оширилган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида;
4. Маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида туман Молия бўлими бошлиғининг ахбороти;
5. Ҳудудларда “темир дафтар”, “аёллар дафтари”, “ёшлар дафтари”
асосида амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги тўғрисида;
6. Туманда норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича туман адлия бўлими бошлиғининг ахбороти;
7. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари бўйича эришиладиган амалий чора-тадбирлар дастурлари тўғрисида;
8. 2022 йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” манзилли дастурлари тўғрисида.

9. Бошқа масалалар:

“Варқ”, “Дўстлик” ва “Боғишамол” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида янги фуқаролар йиғини ташкил этиш тўғрисида.

Ҳурматли фуқаролар агар сизда ушбу масалалар юзасидан саволлар, фикр-мулоҳаза ва таклифлар бўлса, (79) 532-13-39 телефон рақамига қўнғироқ қилиб, ўз муносабатингизни билдиришингиз мумкин.
Сиз берган таклифлар, билдирган фикр-мулоҳазаларингиз Кенгаш томонидан қабул қилинаётган сессия қарорларида албатта ўз ифодасини топади.

Халқ депутатлари Кармана туман Кенгаши