Печать
Категория: Iqtisodiyot
Просмотров: 326

48 48ТАДБИРКОРЛАР МУРОЖААТИ – ЭЪТИБОРДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сонли Фармонига мувофиқ, 2021 йил 4 ойи давомида Кармана туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди:
Жумладан, Кармана тумани сектор раҳбарлари, Кармана туманидаги Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда, жойларда тадбиркорлик субъектлари, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган жисмоний шахслар, тумандаги ишсиз ва уюшмаган ёшлар ҳамда хотин-қизлар билан 11 маротаба оммавий сайёр қабул ва учрашувлар ўтказилди.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 2 апрелъ куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Ҳукумат комиссиясининг раиси С.У.Умурзаков бошчилигида Навоий вилоятида тадбиркорликни ривожлантиришда юзага келаётган муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш, хусусан тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этиш сифати ва тезкорлигини ошириш мақсадида, вилоят тадбиркорлик субъектлари билан “Давра суҳбати” кўринишида сайёр қабул ўтказилди.
Оммавий ва сайёр қабуллар ўтказилиши натижасида тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолар жойига борган ҳолда ўрганилиб уларга “Қабулхона”нинг амалий кўмаги ёрдамида ечим топиб берилмоқда.


(Мисол учун: Солиқ органлари томонидан, Кармана туманида “SWEET KIDS” МЧЖ, "HANGOOK YUCHIWON" МЧЖ ва "KARMANA-NIHOL " МЧЖларга қарашли Давлат-хусусий шерикчилилиги асосида, НМТМ фаолиятини юритиб келаётган тадбиркорлик субъектларидан жами 20 млн 104 минг.сўм ва ЯТТ "Муҳиддинов Шоҳжахон Ҳусниддин ўғли"дан жами 800 минг.сўм ортиқча миқдорда ундирилган тўлов маблағлари ҳамда "KENJABOBO" фермер хўжалигининг ҚҚС тўлови туридан жами 10 млн 973 мин.сўм ортиқча тўловлари “Қабулхона”нинг амалий кўмаги билан тадбиркорлик субъектларининг ҳисоб-рақамларига қайтарилди.
Туманда “Нон ва нон маҳсулотлари”ни ишлаб чиқариш фаолияти ташкил этган, "GULNOZA-GULRUX", "ISOMIDDIN OTA NONLARI" оилавий корхонаси ва "SARDORBEK-SANJAR NUR TRANS" МЧЖга тегишли “автотураргоҳ”да бугунги кунда муаммоли масалаларидан бири бўлган, (инфратузилма) электр энергияси тармоғига уланиш масалалари ижобий ҳал этиб берилди.
Бунидан ташқари, жорий йилнинг 2 апрелъ куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Ҳукумат комиссиясининг раиси С.У.Умурзаков бошчилигида Навоий вилоятида тадбиркорлик субъектлари билан ўтказилган сайёр қабулда, "QURUVCHI AKFA SHERZOD" МЧЖ раҳбари Ш.Тўраевнинг мурожаатидан сўнг “Қабулхона”нинг назорати билан акфа дераза ромлари маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш мақсадида айланма маблағни тўлдириш учун АТБ “InFinBank” Навоий вилоят филиали томонидан 100000 минг. АҚШ доллари, "NAVOIY DIL-SAROY" МЧЖ раҳбари О.Бабамурадовнинг муроаатидан сўнг кўп қаватли турар жой биноси қурилиши лойиҳаси амалга ошириш мақсадида айланма маблағни тўлдириш учун “ИПОТЕКА-БАНК” АТИБ Навоий вилоят филиали томонидан 950 млн.сўм миқдорида кредитлар ажратилди.
“KARMANA ASL DON” МЧЖ раҳбари У.Ўразовнинг Қозоғистон Республикасидан бошоқли дон маҳсулотларини темир йўл орқали вилоятга олиб келинишида ҳамда жамият томонидан ишлаб чиқарилган ун маҳсулотларини экспорт қилиш учун темир йўл харажатларида имтиёз берилишида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатидан сўнг, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан темир йўл орқали юк ташишда 2021 йилнинг 15 апрелидан 31 декабрь санасига қадар, импорт қатновида буғдойни “Келес” чегара бекати орқали “Тинчлик” бекатигача ташишда 35%, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қайта ишланган 1 тонна унни экспорт қатновида “Тинчлик” бекатидан Афғонистон Ислом Республикасига “Ғалаба” чегара бекати орқали ташишда махсус ставка 10.85 АҚШ доллари миқдорида тўлов тўлаш бўйича бир қатор имтиёзлари тақдим этилди.
Шунингдек, ёш тадбиркор “O’KTAM BOBO-BARAKA” ХК раҳбари Р.Рўзиев "Автомобилларни ювиш ва техник хизмат кўрсатиш шахобчаси" қуриш учун электрон-онлайн аукцион орқали сотиб олган ер майдонининг қурилиш қисмига тушган мавжуд 11 (ўн бир) туп тут дарахти ўрнига белгиланган ҳудудга компенсация сифатида 350 туп ёш тут ниҳоли экиб берилганлиги сабабли, белгиланган тартибда 11 (ўн бир) туп тут дарахтини олиб ташлаб қурилиш ишларини бошлаши учун якуний хулоса тақдим этилишида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатидан сўнг, Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг имкониятлари орқали ёш тадбиркорга қурилиш ишларини бошлаши учун 11 (ўн бир) туп тут дарахтини таг қисмидан кесиб йўқ қилиш учун якуний хулоса берилишига эришилди.
Хусусан, жорий йилнинг 4 ойи давомида тумандаги сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда ўтказилган сайёр қабулларда 75 дан ортиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари (шундан 80 та масалалар) қабул қилиниб “Қабулхона” томонидан назоратга олинган ҳолда ваколатли органларга кўриб чиқиш ва ижросини таъминлаш учун юборилган.
Шуниннгдек, 2021 йилнинг 4 ойи давомида туманидаги Бош вазир қабулхонасига тадбиркорлик субъектлари, чет эллик инвесторлар ҳамда тадбиркорлик фаоляити билан шуғулланиш истагида бўлган ишсиз, уюшмаган ёшлар, хотин-қизлар ва фуқаролардан турли соҳалар кесимида жами 138 та мурожаатлар (шундан 165 та масалалар) келиб тушган ва ижрога олинган.
Шундан,
- 129 та масала қаноатлантирилган (жамига нисбатан 78 %);
- 36 та масалага тушунтириш берилган (жамига нисбатан 20 %);
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.07.2019 йилдаги 558-сон қарори билан тасдиқланган “Туманлар ва шаҳарлардаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари тўғрисида”ги Низоми асосида, туманидаги Бош вазир қабулхонаси мудири А.Сайфуллаев томонидан ҳар чоракда белгиланган тартибда Халқ депутатлари Кармана тумани кенгашига туман сектор раҳбарларининг туманда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларини қабул қилиш, мурожаатларида кўтарилган масалаларни ижобий ҳал этиш чораларини кўриш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ва келгусида амалга ошириши лозим бўлган ишлари юзасидан ҳисоботларини эшитиш ҳамда қабулхона орқали келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатларини бузган, шунингдек, мурожаатларни натижаларига кўра қабул қилинган қарорлар ижросини таъминламаган шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича бўйича таклиф ва ахборотлари киритиб борилмоқда.

Тумандаги Бош вазир қабулхонаси ҳузурида ташкил этилган Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгаши аъзолари томонидан, ҳар ойда белгиланган тартибда 1 маротабадан йиғилиш ва давра суҳбатлари ташкил этилиб, бугунги кунда долзарб вазифалардан бирига айланиб улгурган ва ўз ечимини топмаётган, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ ва ғов бўлаётган, муаммо ва турли масалаларни бартараф этиш бўйича 8 та асосланган таклиф лойиҳалари ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ва қонуности ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартириш киритиш мақсадида, Кармана туманидаги Бош вазир қабулхонаси орқали тегишли вазирликларга юборилмоқда.
Шунингдек, жамоатчилик кенгаши аъзолари туманда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига мунтазам кўмаклашиш тамойили асосида ўз фаолиятини юритиб келмоқда. Уларнинг фаолияти тумандаги Бош вазир қабулхонаси томонидан мувофиқлаштирилиб борилмоқда.

Қабулхона мудири А.А.Сайфуллаев 31.05.2021 йил