Печать
Категория: Навоийда спортнинг аралаш жанг санъати бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
Просмотров: 309

14 4⚽️ “ҲОКИМ КУБОГИ” ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 7 - 8 апрель кунлари Кармана туманидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ишчи ходималар ўртасида спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида спортнинг волейбол тури бўйича “Ҳоким кубоги” мусобақасига старт берилган эди.

Бугун тумандаги 5-умумтаълим мактаби мусобақа финал босқичининг якуний қисмига мезбонлик қилди ва ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Қизиқарли тарзда ўтган ушбу беллашувда, 1-ўринни Кармана туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жамоаси, 2-ўринни 3-оилавий поликлиника жамоаси, 3-ўринни 2-мактаб ва 25-махсус мактаб интернати жамоалари қўлга киритди. Шунингдек, энг яхши ўйинчи ва энг яхши жамоалар ҳам аниқланиб, мусобақада ғолибликни қўлга киритган жамоалар ҳамда иштирокчилар туман ҳокимлиги диплом, ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Маросимда туман ҳокими ўринбосари Э.Кенжаев иштирок этиб, 60 та жамоаларнинг барча спортчиларига эзгу-тилакларини билдирди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 9.04.2021 йил