Печать
Категория: Навоийда спортнинг аралаш жанг санъати бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
Просмотров: 309

0000ҲОКИМ КУБОГИ УЧУН

Кармана тумани “Талқоқ” маҳалласида жойлашган мини – футбол уйингоҳида туман ҳокими кубоги учун спортнинг футбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақада барча маҳалла фуқаролар йиғинларининг уюшмаган ёшлари ўз жамоалари билан иштирок этдилар.

0001

Беллашувлар натижаларига кўра, биринчи ўринни “Шухрат” жамоаси спортчилари қўлга киритишди. Иккинчи ва учинчи ўринлар “Ибн Сино” ҳамда “Талқоқ” маҳаллалари футболчиларига насиб қилди.

Ғолиб жамоалар туман ҳокимлиги томонидан “Фахрий ёрлиқ”лар ва нақд пул мукофотлари ҳамда фахрли биринчи ўринни қўлга киритган “Шухрат” жамоаси ҳоким кубоги билан тақдирланишди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати 2021 йил