Печать
Категория: Jamiyatdagi
Просмотров: 147

Кармана тумани ҳокими Ф.С.Умаровнинг Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 31 йиллиги ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан байрам табриги

Ассалому алайкум, азиз дўстлар!

Ҳурматли аскар ва сержантлар, офицерлар ҳамда Қуролли Кучларимиз фахрийлари, қадрли тумандошлар!

Шу кунларда барчамиз яна бир қутлуғ
сана – Қуролли Кучларимизнинг 31 йиллиги ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни”ни кўтаринки кайфият, улкан ютуқлар, эзгу ниятлар билан қарши олмоқдамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳарбий хизматчилар, аскар ва сержантлар, офицерлар, Қуролли Кучларимиз фахрийларини ҳамда уларнинг оила аъзоларини ушбу қутлуғ байрам билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Қадрли тумандошлар!

Муҳтарам Президентимиз, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Бош қўмондони Шавкат Миромонович Мирзиёев томонларидан Бугунги Қуролли Кучларимиз беш йил олдинги армия эмас. Мудофаа доктринамиз бўйича қилинган ишлар натижасида миллий армиямизнинг салоҳияти ҳар томонлама ўсишга эришди дея айтган сўзлари азиз аскар ва зобитлар, Қуролли Кучларимиз вакилларининг юртимиз мустақиллигини мустаҳкамлашда, сарҳад-ларимиз даҳлсизлигини, тинч ва фаровон ҳаётимизни ҳимоя қилишдаги ҳиссаларига берилган юксак эътироф дея билиб, юрт ҳимоячилари фаолиятининг нақадар шарафли эканлигини англаб, қалбимизга уларга нисбатан чексиз ҳурмат жўш уради.

       Юрт фарзандлари учун Қуролли Кучларимиз сафларида хизмат қилиш — бурч, Ватанни қўриқлаш — шараф, аскарлик — баркамоллик тимсолига айланиши билан бирга, миллий армиямиз ёшларимиз учун жисмо­ний тобланиш, чиниқиш, маҳоратини ошириш ва юксак инсоний фазилатларни мужассам этадиган, улар қалбида садоқат, жасорат ва матонат туйғуларини мустаҳкамловчи чинакам ҳаёт мактабига айланиб бормоқда.

Қадрли тумандошлар, азиз ҳарбийлар!

       Хабарингиз бор Мухтарам юртбошимиз
томонидан
– ҳарбий-маъмурий секторлар ташкил этилди. Бундай иш усули жойлардаги давлат ҳокимияти органларини мамлакатимиз мудофаа қудратини мустаҳкамлашга фаол жалб этиш учун имкон берди. Энг муҳими, “Армия ва халқ – бир тан-у бир жондир” деган улуғ ғояни амалда таъминлашга хизмат қилмоқда.

       Ана шундай саъй-ҳаракатларимиз натижасида, бугунги кунда Ўзбекистон Қуролли Кучлари республикамиз мустақиллиги, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ишончли ҳимоя қилишнинг чинакам кафолати бўлмоқда.

       Энг асосийси, миллий армиямиз ҳар қандай таҳдид ва хавф-хатарга қарши муносиб зарба бера оладиган эл-юрт таянчи ва суянчига, ёшлар ва ҳарбий хизматчиларни ватанпарварлик ва садоқат руҳида тарбиялашнинг муҳим институтига айланди.

       Бугун дунёнинг олис ва яқин минтақаларида мураккаб можаро ва тўқнашувлар давом этаётган бир пайтда жонажон Ўзбекистонимизда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги ишларимизни янада самарали ташкил этишимиз шарт.

       Хусусан, мудофаа қобилиятимизни мустаҳкамлаш, қўшинларни замонавий қурол-яроғ ва техникалар билан таъминлаш, бўлинмаларни бошқаришда ахборот технологияларини кенг қўллаш, жанговар тайёргарлик ва касбий маҳоратни ошириш – бундан кейин ҳам устувор вазифа бўлиб қолади, албатта.

       2022 йил декабрь ва 2023 йилнинг январ ойларини Республикамизда “Ватанпарварлик ойлиги” эълон қилинган эди, ушбу ойлик доирасида туман хокимлиги, туман мудофаа ишлари бўлими ва туманда жойлашган 7259 хамда 99368-сонли харбий қисмларнинг мард ва жасур ҳарбийлари иштирокида умумтаълим мактаблари ва маҳаллаларда “Армия ва халқ – бир тан-у бир жондир” , “Ким ватанга содиқ бўлса мендирман ўша” деган умумий шиор остида тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Ушбу тадбирларда, ҳарбийларнинг жасурлигини намойиш қилган чиқишлар, харбий қурол аслахаларнинг кўргазмаси ва бошқа спорт тадбирлари, келажакда ушбу касбни эгаллашни истаётган ёшларимиз учун махорат мактаби бўлди десак адашмаган бўламиз.

Ҳурматли ҳарбийлар ва азиз тумандошлар!

Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни яна бир бор қутлуғ сана — Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Сизларга мустаҳкам соғлик, бахту саодат ва Ватанимиз тинчлиги йўлидаги шарафли ишларингизга омадлар тилайман. Ушбу байрам хонадонларингизга чексиз қувонч, файзу барака, фаровонлик олиб келсин!

Юртимиз тинч, ҳаётимиз фаровон, жонажон Ўзбекистонимиз осмони ҳамиша мусаффо бўлсин!

Байрамингиз муборак бўлсин!