КАРМАНА ТАРИХИДАН ПАРЧА
Кармана номи 712 йилда муаррих Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир ат-Табарийнинг “Тарихи ар-русул ва-л-мулук” (Пайғамбарлар ва шоҳлар тарихи) асарида биринчи марта тилга олинади.
Араб географи Ибн Худодбеҳнинг ёзишича, Кўкшибагандан Карминагача бўлган масофа 4 фарсах, ундан кейин Дабусиягача 5 фарсахни ташкил этган. Бу икки манба Кармана тўғрисида жуда қисқа маълумотларни ўз ичига олса-да, уларда шаҳарнинг қадимийлигига ишора мавжуд.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
22.05.2020 йил