ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА
Бугун 12 август куни Кармана туман ҳокими 1-сектор раҳбари Фахритдин Умаров “Қахрамон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган кам таъминланган, гуруҳ ногирони бўлган ва ётоқдаги фуқаролар хонадонларига ташриф буюрди.
Оила аъзоларидан кўнгил сўраш билан бир қаторда, Президентимиз томонидан давлат бюджетидан пандемия шароитида кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бир аъзосига 220 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пулларини бериш тўғрисидаги топшириқлари ижроси таъминланди.
Шунингдек, туман ҳокими Ф.Умаров раҳбарлик қилаётган 1-сектор ҳудудидаги мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган, Коронавирус пандимияси сабабли қўлланилган карантин чоралари натижасида ўзинг даромад манбаини йўқотган, тиббиёт ҳулосаси билан жисмоний меҳнатга лаёқатсиз деб топилган, ҳақиқатда эҳтиёжманд, ночор ва моддий кўмакка муҳтожлиги бор оилалар ўрганилиб, сектор ишчи гуруҳи томонидан уларни моддий қўллаб-қувватлаш бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур амалга оширилаётган хайрли ишлар довомида, туман ҳокими Ф.Умаров “Қахрамон” МФЙ “Наврўз” кўчасида яшовчи тўрт нафар эгизак фарзандлари бор оила аъзолари билан ҳам учрашиб, моддий кўмакни шахсан топширди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
12.08.2020 йил