Печать
Категория: Jamiyatdagi
Просмотров: 300

мактаб 4Таълим муассасалари янги ўқув йилига тайёрланди

Кармана туманидаги мактабларда таълим-тарбия жараёнини ташкил этилиши муносабати билан ўқувчилар учун барча шароитлар яратилди. Жумладан, мактаб биноларининг барча кириш эшикларидан фойдаланиш, кириш эшиклари олдида ижтимоий масофани 2 метр сақлашга оид ётиқ чизиқларни чизиш, тиббиёт ходимлари учун махсус жойлар ва ўқувчилар сонига нисбатан қўл ювиш умволниклари жойлаштирилди.

Шунингдек, ўқитувчилар томонидан пандемия шароитида дарс жараёнини олиб боришда белгиланган тартибларга тўлиқ риоя қилиши ва санитария-гигиена қоидаларини бузилишига йўл қўймаслиги тўғрисида тарғиботлар ўтказилди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
3.09.2020 йил