Печать
Категория: Jamiyatdagi
Просмотров: 344

МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

 

ЯРМАРКА 1


Кармана туман ҳокимлиги, Навоий вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси, туман прокуратураси ва туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Мазкур меҳнат ярмаркада тумандаги 78 дан ортиқ корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларида мавжуд бўлган 176 га яқин бўш иш ўринлари ҳамда квота иш ўринлари билан иштирок этишди.

 

ЯРМАРКА 3

 

Ўзларига мақбул келадиган иш қидириб, келгусида ўз касблари ва мутахассисликлари бўйича маълум бир иш ўрнига эга бўлиш мақсадида меҳнат ярмаркасида иштирок этган ишсиз фуқаролардан 58 нафари ишга жойлашиши учун йўлланмалар берилди ва ишга жойлаштирилди.

Ишга жойлашган фуқаролардан 37 нафари хотин-қизлар ва 21 нафари ёшларни ташкил этди.

 

ЯРМАРКА 5

 

Шунингдек, Навоий вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармасига бириктирилган сектор ҳудудига кирувчи Кармана тумани маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилиб келаётган вақтинча ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг 10 нафари бандлиги таъминланди.

Кармана туман ҳокимлиги ахборот хизмати
8.09.2020 йил