Печать
Категория: Jamiyatdagi
Просмотров: 306

3 ярмаркаМЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ

 

Бугун Кармана туман ҳокимлигининг маъмурий биноси олдида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” бўлиб ўтди.

Кармана туман ҳокимининг 2020 йил 20 октябрдаги Ф-42-сонли Фармойишига асосан туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман Ички ишлар бўлими ва туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси”да ҳудуддаги корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектлари ўзларининг 71 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

 

Ярмаркада иштирок этган 122 нафар фуқароларнинг 69 нафари ёшлар ва 53 нафари хотин-қизларни ташкил этди. 18 нафар ишсиз фуқароларга Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан йўлланмалар берилиб, ишга жойлаштирилди.


Тадбир давомида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, Ж.Бобомуродов ва туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари З.Турсуновлар, 37 нафар фуқароларга ўзларини қизиқтирган мавзуларда ва кредит маблағлари ажратилиши билан боғлиқ ҳуқуқий маслаҳатлар берди.

 

4 ярмарка

 6 ярмарка

 

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
21.10.2020 йил