Печать
Категория: Jamiyatdagi
Просмотров: 390

03.11.20.1Оила ва маҳалла тинчлиги – тараққиёт омили

 

Кармана туманидаги маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва оилаларда тинчлик-хотиржамликни мустаҳкамлашда маҳалла фуқаролар йиғинлари ролини янада ошириш борасидаги тарғибот-ташвиқот тадбирлари ташкил этилмоқда. Тадбирларни ўтказиш жараёнида туман ҳокимлиги, ички ишлар бўлими, суд, прокуратура ходимлари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва кенг жамоатчилик вакиллари билан яқин ҳамкорлик ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Кармана туман бўлими ташаббуси билан ҳудудларда ўтказилаётган тадбирларда сабабсиз ҳеч қачон оқибат бўлмаслиги, содир этилаётган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар замирида маҳалла фаоллари, қўни-қўшниларнинг бефарқлиги, нотинч оилаларда ўз вақтида профилактик тадбирларнинг ўтказилмаслиги кескин танқид қилиниб, бу борада маҳаллалар аҳлини огоҳликка, сергакликка, ҳамжиҳатликка ундовчи тавсиялар бериб борилмоқда.

Айниқса, жамият ҳаётида энг кўп кузатиладиган ичкиликбозлик иллати аслида барча жиноятларнинг дояси, сабабчиси эканлиги тарғибот тадбирларининг бош мавзуларидан бири бўлмоқда
– Яқинда ўтказилган навбатдаги профилактик тадбир доирасида “Дегарон” маҳалласидаги 680 дан зиёд хонадоннинг турмуш шароити ўрганилди, - дейди оила, хотин-қизлар ва ижтимоий маънавий масалалари бўйича маҳалла раиси ўринбосари С.Шарипова. – Ўрганишлар жараёнида оилалар бошлиқларига, нуроний отахонлару онахонларга ёшларнинг юриш-туришидан доимо бохабар бўлиб, уларни касбли-ҳунарли қилишга эътибор қаратишларини айтиб ўтмоқдамиз.
Албатта, бу каби тадбирлар жараёнида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олишда барча бирдек масъул эканлиги, маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни сақлаш нафақат маҳалла фаоллари ёки профилактика инспекторларининг вазифаси, балки шу маҳаллада истиқомат қилувчи барча фуқароларнинг маънавий бурчи эканлиги кенг тарғибот қилинмоқда. Бу борада ҳушёрлик, сергаклик ва ўзаро ҳамжиҳатлик жуда муҳим аҳамиятга эга.


Кармана    туман   ҳокимлиги
Ахборот хизмати 3.11.2020 йил