КАРМАНАДА УЛКАН БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ
Бугун Кармана туман ҳокими Ф.Умаров, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори А.Акрамов иштирокида “Боғишамол” маҳалласи ҳудудида янги бунёд этилаётган "GRAND DIYOR NAVOIY" МЧЖ тикувчилик корхонаси ҳамда “САВДО БОҒИШАМОЛ МАЖМУАСИ”нинг қурилиш ишлари билан танишди.
Ушбу "GRAND DIYOR NAVOIY" МЧЖ томонидан бунёд этилаётган 5,5 миллиард сўмлик тикувчилик корхонаси ва 50 миллиард сўмлик “САВДО БОҒИШАМОЛ МАЖМУАСИ” лойиҳасининг ишга туширилиши натижасида 1500 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Бугунги кунда қурилиш-монтаж ишлари 90 фоизга бажарилган бўлиб, лойиҳани қисқа муддатда ишга тушириш режалаштирилган.
Туман ҳокими лойиҳа ташаббускорларининг муаммо ва таклифларини ўрганиб, уларга белгиланган тартиб бўйича амалий ёрдамлар кўрсатилишини билдирди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
4.02.2021 йил