ҲОКИМ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
Кармана туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Фахритдин Умаровни “Ҳунармандлар” уюшмаси мажлислар залида сектор ҳудудидаги маҳаллалар ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда дастлаб, туман ҳокими бугунги кунда мамлакатимизда, хусусан, Кармана туманида ёшлар билан ишлаш соҳасида амалга оширилаётган ишларга батафсил тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг учрашувга келган йигит-қизлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан таклиф ва муаммоларини билдиришди.
Ёшларни ўйлантираётган муаммоларни бартараф этиш ҳамда уларнинг таклиф ва ташаббуслари юзасидан қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишларни амалга оширилиши назоратга олинди.
Учрашувда спортнинг турли йўналишларида республика босқичларида юқори ўринларни қўлга киритган ва “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида ҳудудларда ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича намунавий ўқув курсида таҳсил олаётган ёшларга сертификат, эсдалик совғалари топширилди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
13.02.2021 йил