Давлатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ юрдошларимиз давлатимиз томонидан алоҳида эътироф этилди. Улар орасида 2 нафар тумандошимиз ҳам бор.
Хусусан, Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига асосан “Ҳунарманд” уюшмасининг туман бўлими аъзоси, заргар Адилов Зохиджон Зиядуллаевич “Жасорат” ҳамда “Экспорт фиш продукт” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Саидов Обиджон Обид ўғли “Келажак бунёдкори” медаллари билан тақдирланишди.
Туманимизнинг фидойи ва фаол вакилларини юксак эътироф билан қутлаймиз!

Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
06.09.2019 й