Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 апрелдаги “Давлат харидлари тўғрисида”ги ЎРҚ-472-сон Қонунининг 38-моддасида давлат буюртмачилари ва махсус ахборот портали оператори томонидан давлат харидларини ўтказиш учун Одоб-ахлоқ қоидаларининг қабул қилиниши белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 апрелдаги
“Давлат харидлари тўғрисида”ги ЎРҚ-472-сон Қонуни.

38-модда. Одоб-ахлоқ қоидалари

Давлат буюртмачилари ва махсус ахборот портали оператори давлат харидларини ўтказиш учун Одоб-ахлоқ қоидаларини қабул қилиши керак, унда қуйидагилар назарда тутилади:

манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш чора-тадбирлари;

касбий тайёргарликни текшириш тартиб-таомиллари ва унга доир талаблар.

Давлат буюртмачилари, махсус ахборот портали оператори ходимларининг, харид комиссияси аъзоларининг одоб-ахлоқи қоидаларида касбга доир ва хизматдан ташқари фаолиятда одоб-ахлоқнинг ягона принциплари ва қоидалари, касбий тайёргарликка доир ягона талаблар белгиланади.

Давлат буюртмачисининг ва махсус ахборот портали операторининг масъул шахслари, харид комиссияси аъзолари томонидан иштирокчилар ҳамда ижрочилардан моддий ва номоддий бойликларни олиш тақиқланади.