Халқ депутатлари Кармана тумани

Кенгаши ҚАРОРИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИ ДЕПУТАТЛАРИ

М.РАДЖАБОВА, У.МУРОДУЛЛАЕВ ВА А.ЖЎРАЕВНИНГ

ДЕПУТАТЛИК ВАКОЛАТИНИ МУДДАТИДАН

 ИЛГАРИ ТУГАТИШ ТЎҒРИСИДА

Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддаси ва “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан, халқ депутатлари туман Кенгаши

       ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Халқ депутатлари Кармана тумани Кенгашининг 2-Фарғона сайлов округидан сайланган туман Кенгаши депутати Раджабова Манзура Худойбердиевна, 22-Амир Темур сайлов округидан сайланган туман Кенгаши депутати Муродуллаев Умрзоқ, 25-Ўзбекистон сайлов округидан сайланган туман Кенгаши депутати Жўраев Азиз Бахтиёровичнинг туман Кенгашига ёзган аризаларига асосан депутатлик ваколати муддатидан илгари тугатилсин.

2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимлиги Ташкилийназорат гуруҳи раҳбари Ғ.Жумаев ҳамда туман сайлов комиссияси раиси Ў.Ражабов зиммаларига юклатилсин.

Кенгаш раиси    Ф. УМАРОВ

 2017йил 6 май  № 33/128