Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й.. 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддалари, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й.. 15-сон. 197-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2003 й.. 1-2-сон, 17-модда) мувофиқ транспорт воситаларининг 

2018 йилда мажбурий техник кўригини ташкил килиш максадида,

К А Р О Р    К И Л А М А Н:

  1. Туман ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.
  2. Тумандаги транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш буйича комиссия таркиби 1-иловага, транспорт воситаларининг 2018 йилги мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:

а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар-бир йилда икки марта;

б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили хам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - икки йилда бир марта;

в) ишлаб чикарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек, ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) - бир йилда бир марта;

г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси - шатакчи учун белгиланган муддатларда;

ДЙҲХХ органларида руйхатдан ўтказилган кундан бошлаб улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди (мазкур банднинг "а" кичик бандида назарда тутилганлар бундан мустасно).

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
    31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш хақида”ги 54-сонли қарорининг
    3-бандида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий ҳавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.
  2. Мазкур карорнинг 3-банди “а” кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:

        биринчи марта - 1 март - 30 июнда;

        иккинчи марта - 1 сентябрь - 31 октябрда ўтказилиши;

        Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март - 30 июнда ўтказилиши;

        Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ти Низомга мувофиқ 1 январь - 31 августда ўтказилиши белгилаб қўйилсин.

  1. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланган тартибларга катъий риоя килинсин.
  2. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман комиссияси раҳбарига:

транспорт воситаларининг техник холати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;

транспорт воситаларининг техник холати ва ускуналари йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш юклатилсин.

  1. Туман Ички ишлар бўлими (Дусанов)га мазкур қарорнинг ижроси буйича 2018 йил 10 ноябрга қадар туман ҳокимлигига ахборот тақдим этиш топширилсин.
  2. Мазкур қарор “Кармана овози” газетасида расман эълон килинсин ва туман хокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
  4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Туман ҳокими Ф.Умаров

19март  №  Қ-330