Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра,
2019 йилнинг 16 сентябрь ҳолатига янгидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари (деҳқон ва фермер хўжаликларисиз) сони 585тани ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 314,5 фоизга кўпайган.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича янгидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектларининг асосий қисми саноат 118та (20,1 фоизи), савдо 232та (39,7 фоизи), қурилиш 42 та (7,2 фоизи) ҳамда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 67та (11,5 фоизи) соҳаларига тўғри келади.


2019 йилнинг 16 сентябрь ҳолатига янгидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари иқтисодий фаолият турлари бўйича сони (деҳқон ва фермер хўжаликларисиз)

 

стат 5

 

2019 йил 16 сентябрь ҳолатига тадбиркорлик субъектлари 585та янги ташкил этилган бўлиб, шундан хусусий корхоналар - 75та, оилавий корхоналар - 263та, масъулияти чекланган жамиятлар -245та ва 2та бошқа тижорат корхоналари ташкил этади.

Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
17.09.2019 й