18.11.20Каронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида

 

Tадбиркорлик субъектларига бугунги кунда бутун дунё бўйлаб хавф солаётган каронавирус пандемияси даврида мамлакатимизни иқтисодий барқорорлигини, инвестицион муҳитни яхшилаш, ишлаб чиқариш суръатларини, аҳолини бандлигини ҳамда даромадини барқарорлигини таъминлаш учун тадбиркорлик субъектларини қуллаб-қуватлаш мақсадида берилган имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтиш лозимдир.

Жумладан, қуйидагилар 2020 йилнинг 1 июнидан 1 сентябригача бўлган даврда мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод қилиш:
- кичик тадбиркорлик субъектлари;


- бозорлар ва савдо комплекслари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш корхоналари, жамоат транспорти корхоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, шунингдек, йўловчи ташиш, маиший хизматлар кўрсатиш, биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар.
Кичик тадбиркорлик субъектларига қуйидаги суммаларни ҳисобдан чиқариш кўринишида давлат томонидан қўшимча қўллаб-қувватлаш тақдим этиш:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон ва 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сон фармонларига асосан фоизсиз кечиктириш (бўлиб бўлиб тўлаш) берилган, 2020 йил апрель ва май ойлари учун тўланиши лозим бўлган мол-мулк солиғи ва ер солиғи суммалари;
2020 йил 15 май ҳолатига ер солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳосил бўлган пеня ва жарималар суммалари.
Тадбиркорлик субъектларига товарлар (ишлар, хизматлар) импорт қилишда қўшилган қиймат солиғини тўлаш бўйича 120 кун муддатгача кечиктириш олиш ҳуқуқи берилганлиги.
Божхона органларига мурожаат қилган кунгача бир йилдан кам бўлмаган даврда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошираётган микрофирма ва кичик корхоналарга товарларни (истеъмол товарларидан ташқари) олиб киришда ундириладиган божхона божи ва акциз солиғини тўлаш муддатини 2020 йил 1 июлгача кечиктиришни қўллаш ҳуқуқи, кейинчалик кечиктирилган суммани 120 кун мобайнида тенг улушларда тўлаш шарти билан берилиши.
Белгилансинки, 2020 йилнинг 1 майидан 1 июлигача бўлган даврда микрофирма ва кичик корхоналарга (акцизости товарлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизгача камайтирилганлиги.
14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олувчилар сони 2020 йил 1 июндан бошлаб қўшимча 10 фоизга оширилиши каби имкониятлар яратилди.
Бўлимда тадбиркорларга давлат статистика органлари томонидан ҳисобот тақдим этувчи хўжалик юритувчи субъектларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, фаолият кўрсатаётган, шунингдек янги ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектларга, улар томонидан тақдим этилиши лозим бўлган давлат статистика ҳисоботлари шакллари ва уларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида олдиндан хабардор этиб бориш ишлари жорий этилганлиги, жумладан хўжалик юритувчи субъектлар учун эслатма тариқасида, белгиланган давлат статистика ҳисоботлари шаклларини тақдим этиш муддатлари тўғрисида эслатма хатлари етказилиши, ҳамда кўргазмали стендлар орқали эълонлар бериб борилиши йўлга қўйилган.

 

Кармана туман статистика бўлими
18.11.2020 йил