20151127 125923Юртимизда уюшмаган ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратиш Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг муҳим мақсадларидан бирига айланган.

Яқинда туманимизда спортнинг футбол тури бўйича уюшмаган ёшлар ўртасида “Иттифоқ кубоги” мусобақаси ўтказилди. Унда тумандаги 10 га яқин маҳалла ёшлари ўз имкониятларини синовдан ўтказишди. 

Баҳслар муросасиз кечди. Ҳар бир жамоа вакиллари ғолиблик учун муносиб ҳаракат қилишди.

Натижаларга кўра 1-ўринни “Юқори буғ” маҳалласи жамоаси, 2-ўринни “Нурафшон” маҳалласи ёшлари, 3-ўринни эса “Янги обод” маҳалласи йигитлари қўлга киритишди.

Якунда ғолиб жамоалар “Фахрий ёрлиқ” ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ж. МУСАЕВ,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

Кармана туман Кенгаши

бош мутахассиси.

04.10.2018