28 3“Ҳоким кубоги”ни 5 мактаб жамоаси қўлга киритди

Жорий йилнинг 23 февраль куни спортнинг "Мини футбол" тури бўйича "Ёшлик" ўйингоҳида Кармана туман ҳокими кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада тумандаги умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида тузилган жамоалар ўзаро беллашишди.
Мусобақа якунида 3-ўринни 13-мактаб жамоаси, 2- ўринни 10-мактаб жамоаси ва фахрли 1-ўринни 5-мактаб жамоаси эгаллаб ҳоким кубоги соҳиби бўлишди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
24.02.2021 йил