22 мактаб 2ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎЗДАН КЕЧИРИЛМОҚДА

Кармана туман ҳокими Фахритдин Умаров умумтаълим мактаблари фаолияти йўлга қўйилиши олдидан илм масканлари тайёргарлиги билан тўлиқ танишиб чиқмоқда.
Бугун 1-сектор ҳудудига қарашли 22-умумтаълим мактабида шу масалага бағишланган семинар бўлиб ўтди. Йиғилишда ўқувчиларни мактабга қай тарзда кириб-чиқишлари ҳамда ота-оналарни қизиқтирган саволларига туман ҳокими Ф.Умаров жавоб берди.


Шунингдек, мактаб ҳовлисига ўқувчиларнинг кириш нуқталарининг кўпайтирилиши, антисептик воситалардан фойдаланилиши, ҳар бир кириш нуқталарида ётиқ чизиқларни чизиш шартлиги ва ўқувчилар сонидан келиб чиқиб, имконият даражасида синфларни иккига бўлиб ўқитиш тизимини жорий этиш масалалари илгари сурилди.


Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
5.09.2020 йил