Сайёр қабулда суд раислари томонидан 21 нафар фуқаро мурожаатлари қабул қилинди, мурожаатларнинг аксарияти мол-мулк низоси, суд томонидан тайинланган жазоларни камайтириш, имтиёзли пенсияга чиқиш, қарздорликни ундириш, никоҳдан ажратиш ва алимент ундириш юзасидан қилинган мурожаатларни ташкил этади.

Мазкур мурожаатларнинг 10 таси қаноатлантирилган бўлса, 11 таси юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

          Бундан ташқари жазоларини виждонан ўтаганлиги, айни вақтда тузалиш йўлига ўтиб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлигини инобатга олиб, суд томонидан тайинланган жазони муддатидан илгари шартли озод қилиш юзасидан мурожаат қилган 5 нафар фуқаронинг илтимосномаси қаноатлантирилди ҳамда уларга нисбатан инсонпарварлик тамойили қўлланилиб, жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

          Бу ҳам судлар томонидан фуқароларга жамиятда ўз ўринларини топиши ва уларни эзгу мақсадлар сари олға интилишлари, келгусида бу каби қинғир ишларга қўл урмаслиги учун яна бир бор берилаётган имкониятларидан бири ҳисобланади.     

Қабулдан сўнг, суд раислари томонидан  тумандаги дорихона сотувчилари билан улар фаолият юритаётган дорихоналарда "Ноқонуний дорилар савдоси Психотроп моддалар ва кучли таъсир қилувчи дориларни сотиш қонунга хилоф эканлиги, бу борада жавобгарлик масалалари юзасидан соҳа ходимларига ҳуқуқий тушунтиришлар берди.

Сўнгра, судлар фаолиятида замонавий технологияларни кенг жорий этиш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар тадбирлар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишни эркинлаштириш, умуман одил судловга эришишни ошириш ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш имконини берганлиги таъкидланди.

Учрашувда эндиликда судлар фаолиятига “ягона дарча” тартиби жорий этилиши билан боғлиқ ташаббус илгари сурилганлиги борасида сўз юритилди. “Ягона дарча” тартиби 2022 йил январь ойидан бошлаб тадбиқ этилиши режалаштирилаётганлиги, унинг қулайлиги ва афзаллиги қабул қилинган аризалар судга таалуқлилиги бўйича йўналтирилиши яъни, тегишлилиги юзасидан фуқаролик, иқтисодий, жиноий ёки маъмурий судга юбориш чораси кўрилиши борасида тушунтириш берилди.