yangiuylarТуманимизнинг “Ёшлик” маҳалласида иккита кўп қаватли замонавий тураржой бинолари қурилиб, фойдаланишга топширилди.

125 та хонадон эгаларига квартиралар калитларини тақдим этиш маросимида мутасадди корхоналар раҳбарлари, маҳалла фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди. Объектда қурилиш ишлари “Бунёдкор замондош” МЧЖ томонидан олиб борилган бўлиб, корхона ишчи-ходимлари тез кунларда мазкур ҳудуддаги яна битта 60 та хонадондан иборат кўп қаватли уйни қуриб битказиш арафасидалар.

Шинам, кенг, бугунги замон талабларига тўла мос файзли хонадонлар эгаларига калитларни топшириш тантаналари иштирокчиларни хушнуд этди.

Туманимиз ҳудудида қуриб битказилаётган барча қулайликларга эга бу каби бинолар нафақат ҳудуднинг тобора тараққий этиб бораётгани, балки юртимиздаги фаровонлик белгиси ҳам саналади.

О. ШУКУРОВ.

06.06.2017