tsshmВилоят ҳокими К. Турсуновнинг қишлоқ хўжалигида сувдан оқилона фойдаланиш юзасидан фермерлар, деҳқонлар ва томорқа ер эгаларига

М У Р О Ж А А Т И

Қадрли фермерлар, деҳқонлар ва томорқа ер эгалари!

Йигирма биринчи аср инсоният олдига қўяётган мураккаб муаммолардан бири сув масаласидир. 2030 йилда сайёрамизнинг 47 фоиз аҳолиси сув танқислиги муаммосига дуч келади. Бугун дунё аҳолисининг 3/2 қисми йил давомида атиги бир ойгина ичимлик суви истеъмол қилиш имкониятига эга. 1,6 миллиарди эса ичимлик суви умуман етишмаслигидан азият чекмоқда.

Сўнгги 40 йил ичида дунёдаги ҳар бир киши бошига тўғри келадиган чучук сув миқдори 60 фоизга камайган. Яқин 25 йил ичида яна 2 баробарга камайиши тахмин қилинмоқда. Сув истеъмоли сўнгги 100 йил ичида 6 марта ортган, 2050 йилга келиб бу миқдор яна икки баробарга кўпайиши кутилмоқда. Бу энг аввало ирригация ва қишлоқ хўжалиги талабларидан келиб чиқмоқда. Айрим мамлакатлар эса оддий озиқовқат ишлаб чиқариш учун сув излаш билан овора.

Халқимизда "Бор жойда бол арзон, йўқ жойда сув қиммат", деган доно нақл бор. Ҳатто муборак Ҳаж зиёратига борганларга таҳорат олиш учун атиги 750 грамм сув берилиши ҳақида кўп эшитганмиз. Бизда эса, биргина соқол олиш учун баъзан ўнлаб литр сув исроф бўлаётган ҳолатлар, минг афсуски, учраб турибди. Шундай экан, мавжуд имкониятларимизнинг қадрига етиб, сувнинг ҳар бир томчисини олтинга тенг кўриб, уни асрабавайлашимиз, тежаб фойдаланишимиз бугунги даврнинг талаби эканлигини чуқур англаб етишимиз керак.

Жумладан, бугунги кунга келиб Ўзбекистонда сув ресурсларидан тежамли фойдаланиш йўналишидаги давлат сиёсати натижасида фойдаланилаётган сувларнинг умумий миқдори 80йилларга нисбатан 20 фоизга камайишига эришилди.

Жорий қишлоқ хўжалиги йилида табиат олдимизга ўзининг бир қатор инжиқликларини қўйиб деҳқонларимизнинг матонатини, омилкорлигини яна бир синовдан ўтказмоқда.

Хусусан, бу йил куз ва қиш ойларида ёғингарчиликнинг ўтган йилларга нисбатан сезиларли даражада кам бўлганлиги оқибатида аксарият ҳудудларда сув танқислиги юзага келмоқда.

Муҳтарам Юртбошимиз раислигида 29 май куни ўтказилган видеоселектор кўринишидаги йиғилишда сув танқислигини юмшатиш бўйича берилган топшириқлардан келиб чиқиб, жорий йил 1 июндан бошлаб 1 июлгача “Ғўзада кафолатли ҳосил яратиш зарбдор ойлиги” эълон қилинди.

Шунингдек, вилоятда вилоят ҳокими бошчилигида, туманларда ҳам ҳар бир секторда штаблар ташкил этилди. Ҳудудлар кесимида эса 56 та суғориш отрядлари ташкил қилиниб, уларга сув хўжалиги ташкилотларидан 455 нафар, сув истеъмолчилари уюшмасидан 220 нафар ва фермер хўжаликларидан 1450 нафар сувчилар бириктирилди. Ҳудудларда ташкил этилган отрядлар билан сув танқислигини юмшатиш, сувнинг исроф бўлишига йўл қўймаслик, тунги суғориш, контурларнинг шоҳ ва ўқариқлар орқали суғорилишини ташкил этиш бўйича аниқ чоралар белгилаб олинди.

Маълумки, Навоий вилояти учун иккита сув манбаси мавжуд. Хатирчи, Навбаҳор, Конимех ва Кармана туманлари Зарафшон дарёсидан, Қизилтепа тумани тўлиқ ҳамда Кармана туманининг бир қисми тўртта насос станцияси орқали Амударёдан етказиб бериладиган АмуБухоро машина каналидан сув ичади.

Бугунги кунда Зарафшон дарёсининг сувлари тўпланадиган Каттақўрғон сув омборида 47 фоиз, Оқдарё сув омборида эса атиги 11 фоиз сув жамғарилган, холос. Бу ҳолатни жиддий қабул қилиш ва бу йил сув ресурсларидан ўта тежамкорлик билан фойдаланиш ҳар биримизнинг долзарб вазифамиз эканини чуқур англаб етмоғимиз керак.

Жорий йил вилоятимизда 205 миллион метр/куб сув тақчиллиги мавжуд бўлиб, уни қоплаш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Суғориш мавсумини белгиланган режа асосида, тартибинтизом билан олиб боришни ташкил этиш учун барча имкониятлар етарли. Сувдан тежамли фойдаланиш тадбирлари орасида бир қатор ташкилий жиҳатлари борки, уларга амал қилиш сувдан фойдаланиш самарадорлигини оширишга бевосита хизмат қилади. Биз сувни асрабавайламасак қишлоқ хўжалигида ижобий натижага эриша олмаймиз.

Бу жараёнда вилоятимиз сув истеъмолчилари қандай йўл тутиши керак?

Биринчидан, фермерлар орасида сувни навбатманавбат ишлатишни ташкил қилиш лозим бўлади. Бу ўз навбатида каналдаги сув исрофини 1020 фоизга, дала ўқариқларидаги сув исрофини эса, 3035 фоизгача камайишига олиб келади.

Иккинчидан, жорий йилда кузатилаётган сув танқислигини юмшатиш мақсадида замонавий сув тежовчи технологияларни жорий этиш ҳамда тупроқда намликни узоқ сақлаш учун ҳар бир гектарга 10 тоннадан маҳаллий ўғит жамғариш ва ғўзани суғоришни фақат шарбат усулида ташкил этиш зарурдир.

Учинчидан, сув исрофгарчилигининг олдини олиш учун вилоятимиздаги ҳамма қулоқларда гидропостлар ўрнатилиши, уларнинг ҳар бирига биттадан мироб, ҳар бешта миробга биттадан ички ишлар ходими бириктирилиши лозим.

Тўртинчидан, суғориладиган ерлар культивациядан кейин 3 кун қуёш нуридан баҳраманд бўлиши, экинзорларда бирорта бегона ўт қолмаслиги керак. Шунингдек, пахта далалари илдиз қуртига, ширага ва трипсга қарши дориланмоғи шарт.

Бешинчидан, барча экинзорларни суғориш агротехник тадбирларига тўла мос ҳолда тайёрланиши, бунинг учун ўқариқларнинг орасидаги масофа 60 метрдан ошмаслиги, далаларнинг охирида эгатлардан тушадиган ўқариқ қазилиши керак, дала бошидан қуйилган сув унинг охирига келганда ер тўла захлаши лозим.

Олтинчидан, фермерлар ва томорқа ер эгаларига суғориш вақти сув сарфи кўрсатилган ҳолда сув берилиши керак. Ҳар бир фермер ва томорқа ер эгаси берилган сувдан ўз вақтида, бир томчисини ҳам исроф қилмасдан ишлатиши шарт.

Еттинчидан, суғориш муддати 48 соатдан ошмаслиги, суғоришдан олдин далани тайёрлаш, бунинг учун пахтазорларни 2 марта, аввал саёзроқ, кейин чуқурроқ майин культивация қилиш лозим. Сувни зовурларга беҳуда ташлаб қўйиш, кўллатиб ва захлатиб суғоришга йўл қўй­маслик ҳам ўз самарасини кўрсатади.

Саккизинчидан, суғориш тугагандан кейин ер етилиши билан майин культивация ўтказилиши керак. Акс ҳолда сувнинг 50 фоизи буғланиб кетади.

Фурсатдан фойдаланиб, ушбу талабларни тўла бажармаган фермерларга сув берилмаслиги ҳақида қатъий огоҳлантирмоқчиман.

Бу жараёнда томорқа ер эгалари олдига ҳам бир қатор масалалар қўйилади.

Хусусан, томорқа ер эгалари учун сув МФЙлар раислари, участка инспекторларининг буюртмалари асосида берилади. Улар сувни тақсимланган ҳолда, навбати билан олишлари ва белгиланган муддатда суғориш ишларини ташкил этишлари талаб этилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фермер хўжаликларининг ер участкаларидан янада самарали фойдаланиш ва қўшимча даромад олишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар айни долзарб мавсумда янада қўл келади.

Хусусан, ҳар бир фермер ҳўжалиги дала бошида чайла (шийпон) қуриши, далага кўчиб чиқиши ҳамда ҳар бир шийпонда 5 қути асалари, 50 бош товуқ, бир бош сигир боқиш ташкил қилиниши мақсадга мувофиқдир.

Обҳаво салқин келган йилларда “ғўзани темир пиширади”, деган иборага амал қилиниб, культиваторларни “отряд” ва “наряд” усулида ишлатиш ҳамда кунлик назорат ва сўров тизимини йўлга қўйиш лозим бўлади. Бунда, культиватордаги ишчи органлари сонининг тўлиқ бўлиши, уларни тўғри ва сифатли қилиб ростланишини ҳамда дизель ёқилғисини фақат “Механизаторлар уйи”да қўйиб берилиши таъминланиши шарт. Фермерлар сувчилар ва механизаторлар учун зарур барча шароитларни яратиб беришлари керак.

Азиз миришкор деҳқонлар ва омилкор фермерлар!

Сув танқислиги, ундан тежамкорлик билан оқилона фойдаланиш бўйича муҳтарам Юртбошимиз ҳамда ҳукуматимиз раҳбарияти томонидан бир неча бор йиғилишлар ўтказилганлигига, ҳар бир томчи сувдан унумли фойдаланиш лозимлиги қайтақайта таъкидланаётганига қарамай, афсуски, айрим ҳолларда фермерлар ва томорқа ер эгалари бунга ишонқирамай қарамоқда. Суғориш агротехник тадбирларига бефарқ муносабатда бўлаётгани кузатилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, сувга бундай муносабатда бўлиш қонун билан таъқиб қилинади. Сувнинг исроф бўлишига йўл қўйган ҳар бир шахс мавжуд қонунчилик асосида жавобгарликка тортилади. Қолаверса, эл дастурхонини тўкин қилишни ўзига эзгу мақсад қилган иймонли фермерлар, деҳқонлар ва томорқа ер эгаларининг ҳаётимиз манбаи бўлган сувга, ундан тежамкорлик билан фойдаланишга совуққон муносабатда бўлиши Яратганнинг ҳам ғазабини келтиришини ҳаммамиз яхши англаб етамиз, деб ўйлайман.

Отабоболаримиз, “Уммон олдида турсанг ҳам бир томчи сувни исроф қилма”, деб бежиз айтишмаган. Чунки, сув ҳаёт манбаидир. Ҳаётмамот масаласи бўлган сувдан тўғри фойдаланайлик.

Воҳамиз фермер ва деҳқонларининг улкан тажрибаси халқимизда ишонч уйғотади. Шу боис, қишлоқ хўжалигида кетмакет ноқулай келаётган даврларни тартибли, аниқ тадбирлар билан енгишда, сувдан оқилона фойдаланишда ташаббус кўрсатиб, барчамиз бу синовларни талофатсиз енгиб ўтишда ўз ҳиссамизни, билимимиз ва меҳтанимизни аямайлик!

07.06.2018