oy by fВилояти ИИБ бошлиғи, полковник Р. Турсунов ёнғин хавфсизлиги ходимлари ҳамда уларнинг ота-оналари ва оила аъзолари  билан учрашди.

Навоий шаҳридаги “Ширин” маданият саройида ўтказилган юзма-юз мулоқот жараёнида вилоят ҳудудида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, фуқаролар ва уларнинг мол-мулкини ёнғин офатларидан ҳимоя қилишда соҳа ходимлари олдида турган долзарб вазифалар билан бир қаторда тизимда ўтказилган ислоҳотлар ҳақида сўз борди. Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашув жараёнида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, одамларни ёнғиндан қутқариш энг хайрли, эзгу иш эканлиги, бу  масъулиятли вазифа инсондан жасорат ва фидойилик талаб этиши алоҳида таъкидланди.

Тадбир якунида бошқарма бошлиғи ўз касбига садоқат билан хизмат қилаётган бир гуруҳ фидойи ходимлар номини  эътироф этиб, уларнинг ота-оналарига миннатдорчилик билдирди ҳамда тантанали руҳда совға-саломлар топширди.

Тадбир концерт дастурига уланиб, янада файзли ўтди.

Ўз мухбиримиз.

10.08.2018