LCg3PcCyE Rrwru0Yy JQcTym0ESdhRTЎзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-3808-сонли қарори ижроси зиммамизга улкан масъулият юклайди.

Бугунги кунда юртимизда оилани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу билан бирга, ушбу соҳада давлат сиёсатини муваффақиятли олиб бориш, оила институти­ни такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбиларни амалга ошириш, бу жараёнга давлат органлари, фуқаролик жамиятлари институтлари ва фуқароларнинг яқин ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида мазкур қарор билан “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепцияси”, концепцияни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Давлат ижтимоий сиёсатининг таркибий қисми ҳисобланган оила сиёсати аҳоли бандлигини ва реал даромадларини изчил ошириб боришга, фуқаролар фаровонлигини янада юксалтиришга, ижтимоий муҳофаза қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган.

Мазкур Концепция давлат органларининг, фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлиги, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат дастурларини сўзсиз амалга ошириш, оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва самарали ҳал этишга хизмат қилади. Шу муносабат билан Концепцияни муваффақиятли амалга ошириш орқали, биринчи навбатда “Фаровон оила – жамият равнақининг асоси” концептуал ғояни ҳаётга тадбиқ этишга қаратилган янги оила моделини шакллантиришда қуйидаги устувор вазифалар ва асосий йўналишлар назарда тутилмоқда:

- оила институтини мустаҳкамлашнинг институционал ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ижтимоий шерикликни кучайтириш, бунда оилани мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари бўйича идоралараро ҳамкорликни ҳамда давлат, фуқаролик жамияти институтлари ва хусусий секторнинг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш;

- замонавий оилани мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш, хусусан, анъанавий оилавий қадриятларни сақлаб қолган ҳолда замонавий оила моделини шакллантириш учун тарихий-маданий шарт-шароитларни комплекс тадқиқ этиш, уларни кенг тарғиб қилиш ва ҳаётга жорий этиш бўйича илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш. Ҳуқуқбузарликлар, жиноятчилик, оиладаги можаро ва зўравонликлар, оилалар ажралиши ҳамда улар ижтимоий оқибатларининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

- демографик ривожланишни рағбатлантириш ва оила фаровонлиги даражасини ошириш, жумладан, оиланинг репродуктив саломатлигига ва демографик ривожланишига доир масалаларни, оилаларнинг фаровонлик ва хотиржамлик даражасини комплекс тадқиқ этиш ҳамда муаммоларни омилли асосда таҳлил қилиш;

- оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда анъанавий оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш ҳамда ўсмирлар, ёшлар, ёш ота-оналар билан уларнинг билим даражасини ошириш ва ибратли ота-оналик кўникмаларини шакллантириш бўйича ишларнинг самарадорлигини ошириш;

- оилаларга таъсирчан методик, консультатив ва амалий ёрдам кўрсатишнинг самарали тизимини яратиш, шу жумладан, оилалар билан ишлайдиган мутахассислар учун оилаларга таъсирчан услубий, консультатив ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида профессионал супервизия тизимини ишлаб чиқиш.

Концепция ва “Йўл харитаси”ни амалга ошириш жараёнининг самарали мувофиқлаштирилиши ҳамда тизимли мониторинги, уларнинг ижроси “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан амалга оширилади.

Жамият асоси бўлган оилани давр талаблари даражасида юксалтириш учун самарали ишлар аллақачон бошлаб юборилган.

Г. ДЖАЛИЛОВА,

“Оила” илмий-амалий

тадқиқот маркази

туман бўлими раҳбари.

18.08.2018