dav“Тараққиёт стратегияси” ҳамда Республика Маънавият ва маърифат марказлари ва Конрад Аденауэр жамғармасининг юртимиздаги ваколатхонаси ҳамкорлигида вилоятимзда Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижросига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да ўтказилган тадбирда маҳаллий ҳокимликлар, корхона-ташкилотлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг қабул қилиниши, унинг босқичма босқич амалга оширилишида Давлат дастурининг ишлаб чиқилиши ва жамоатчилик фикри ҳамда таклифларининг инобатга олиниши, мазкур ҳужжат ижроси юзасидан ҳудудларда олиб борилаётган мониторинг натижалари ҳақида сўз борди. Хусусан, 231 банддан иборат Давлат дастурининг бугунгача 132 та банди ижроси таъминланди. Янги Сайлов кодекси лойиҳасининг ишлаб чиқилиб, кенг муҳокамага қўйилиши, интернет тармоғида “Менинг фикрим” портали тест режимида ишга туширилгани шулар жумласидан. Бундан ташқари, Дастурга асосан, хорижий валюта айланишини тартибга солиш, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, маҳсулот етиштириш самарадорлигига эришиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Семинар давомида Дастур ижросини таъминлашда кенг аҳоли қатламининг фаол иштирок этаётгани алоҳида таъкидланиб, тарғибот ишларини янада кучайтиришда ҳамкорликни ошириш юзасидан муҳим вазифалар белгилаб олинди.

О. ШУКУРОВ.

19.10.2018