9 360Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан туманимиздаги “Ниҳол” тантаналар уйида байрам тадбири ўтказилди.

Унда туман ҳокими Ф. Умаров иштирок этди ва сўзга чиқиб, соҳа вакилларини касб байрами билан табриклади.

— Бугун шифокорларимизнинг аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, миллатимиз генофондини мустаҳкамлаш, оилада соғлом фарзанд туғилиши ва камолга етишини таъминлаш борасидаги фидокорона меҳнати давлатимиз томонидан муносиб тақдирланмоқда. Соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари орасида Ўзбекистон Қаҳрамонлари, Ватанимизнинг юксак мукофотлари соҳиблари кўпайиб бораётгани фикримизнинг далилидир. Касб байрамини кўтаринки руҳда нишонлаётган шифокорларимиз бундай ишонч ва эътиборга муносиб жавоб қайтариш мақсадида соҳага оид давлат дастурларида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, профилактика тадбирлари кўламини кенгайтириш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида фаол иш олиб бормоқдалар. Тиббиёт ходимларининг бу борадаги саъйҳаракатлари жамиятимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий хизмат сифатини янада ошириш, инсон манфаатларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз, — дея таъкидлаб ўтди Ф. Умаров ўз сўзида.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари байрами сифатида кенг нишонланиб келинади. Бу галги байрам тадбири ҳар йилгиданда кўтаринки кайфиятда ташкил этилди.

Анъанавий касб байрами арафасида “Йилнинг энг яхши шифокори” танлови кўтаринки руҳда ўтказилди. Шуниси эътиборлики, танловнинг республика босқичида туман тиббиёт бирлашмаси рентгенологи Иброҳим Ҳошимов иштирок этиб, “Йилнинг энг яхши нурдиагностикаси шифокори” номинацияси бўйича фахрли иккинчи ўринни ҳамда  Алишер Қурбонов “Йилнинг энг яхши фтизиатор шифокори” йўналишиада учинчи ўринни эгаллади ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирланди.

Танловнинг вилоят босқичида туман тиббиёт бирлашмаси ташкилийметодик бўлим мудири Исомиддин Надиров фахрли иккинчи ўринни эгаллади ва вилоят ҳокимининг “Фахрий ёрлиғи”га муносиб кўрилди.

Шунингдек, кўп йиллик самарали меҳнати туфайли тиббиёт ходимларидан бир гуруҳи туман ҳокимлиги, туман тиббиёт бирлашмаси маъмурияти ҳамда сиёсий партияларнинг “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

М. ЯКУБОВА.

Сурат муаллифи

С. АСЛОНОВ.