Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил сентябрдаги “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5198-сонли ҳамда “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3305-сонли, шунингдек охирги икки йил давомида қабул қилинган 10дан ортиқ қонун ости хужжатлар мактабгача таълим тизимини тубдан ислоҳ этишда ҳамда республиканинг бошқа ҳудудлари каби Кармана туманида хам қатор давлат, нодавлат ва оилавий мактабгача таълим муассасаларининг бунёд бўлишига олиб келди.
Туманда 2018 йил 1 январь холатида 18 та давлат мактабгача таълим муассасаси фаолият юритиб, тарбияланувчилар қамрови 24%ни ташкил этган.2019 йил 1 август холатига назар солсак, туманда бугунги кунда 3-7 ёшли 100017 нафар болаларни, 4212 нафари яъни 42,4% мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган. Шундан, 25 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари, 8 та нодавлат ҳамда 8 та оилавий мактабгача таълим муассасалари.
2019 йил якунида ”Обод қишлоқ” Давлат дастури дорасида 3 та давлат боғчалари, 10 нодавлат ва 12 та оилавий мактабгача таълим муассасаларида 2600 нафардан ортиқ ўринлар очилиши ҳисобидан, қамров даражаси 64% етиши мақсад қилинган.
Туман мактабгача таълим ташкилотларида таълим тарбия сифатига эътибор қаратиш, кадрларни малакаси ва тажрибасини ошириш, илғор хорижий тажриба асосида раҳбар ва тарбиячиларни замонавий менежмент ва педагогик технологиялар бўйича билимларини бойитиш борасида ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Туманда боғча ёшидаги фарзандларимизни келгусида ҳам ақлий, жисмоний ва руҳий соғлом бўлишида мактабгача таълим тизими фидойилари ўзларининг муносиб хиссасини қўшишга уларга куч-ғайрат тилаб қоламиз.
Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
02.08.2019 й