Жорий йилнинг 27 майида фойдаланишга топширилган Кармана туманидаги “Варқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган мактабгача таълим муассасаси 120 ўринли бўлиб, тадбиркор Қаҳҳор Халилов томонидан ташкил этилган. Ушбу муассасада машғулотлар узбек-корейс тилларида олиб борилади. Бугун кореялик тадбиркор ушбу таълим муассасаси меҳмони. Келажакда ушбу масканда Корея модели асосида таълим соҳасидаги ислоҳотларни янада ривожлантириш бўйича келишиб олинди. Корея Республикасининг тажрибаси албатта эътиборга молик ва ишонамизки, вилоятимизда мактабгача таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёнларида бу борадаги Корея модели элементлари албатта ўз аксини топади.
Туман ҳокимлиги
матбуот ҳизмати
24.08.2019 й