Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 майдаги “Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида” ПҚ-4342-сон қарорининг 6-банди “а” кичик банди ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” маркази ҳамда БМТнинг Болалар жамғармасининг (ЮНИСЕФ) “Ихтисослаштирилган ўқув тарбия муассасаларидан қайтган болаларни оилалари ва жамиятга реинтеграциялашуви жараёнини қўллаб-қувватлаш” қўшма лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа асосида жорий йилнинг 26 август куни Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар учун семинар-тренинг ўтказилди. Семинар лойиҳа тренери “Оила” маркази Кармана туман бўлими раҳбари Г.Джалилова ва Н.Эрмаматовалар томонидан интерфаол усулларда ўтказилди.
Семинарда Навоий ва Зарафшон шаҳри, Кармана, Навбахор, Хатирчи, Қизилтепа, Канимех ва Нурота туманидан, жами 16 нафар мутахассилар иштирок этди.
Семинар иштирокчиларига ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштирилган болалар оилаларини баҳолаш ва индивидуал реинтеграция режасини тузиш ўргатилди.
Семинар иши экспертлар Г.Ш.Куканянц ва Г.Нажмитдинова томонидан кузатиб борилди.
Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
28.08.2019 й