Сизнинг корхонангиз (ташкилотингиз) 2019 йил 1 октябрь ҳолатига 1-mehnat (чораклик) “Меҳнат ҳисоботи”, 1-BX (чораклик) “Бошқарув органи ходимлари сони тўғрисида ҳисобот”, 1-QX (чораклик) “Қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот”,
1-invest (чораклик) “Инвестиция фаолияти, бино ва иншоотларни фойдаланишга топшириш тўғрисида ҳисобот”, 1-transport (чораклик) “Автомобил транспорти иши тўғрисида ҳисобот”, 1-К (ойлик) “Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот”, 1-ID (чораклик) “Инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларининг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисобот” шаклларини белгиланган муддатларда такдим этишларингиз лозимлигини эслатиб ўтамиз.
1-mehnat (чораклик) ҳисоботи, 1-BX (чораклик) ҳисоботи, 1-invest (чораклик) ҳисоботи, 1-transport (чораклик) ҳисоботи 2019 йилнинг 6 октябридан кечиктирмай, 1-QX (чораклик) ҳисоботи ҳамда 1-К (ойлик) ҳисоботи, 1-ID (чораклик) ҳисоботи
2019 йилнинг 5 октябридан кечиктирмай такдим этилиши зарур.
Ўз вақтида ҳисобот тақдим этишни унутманг!
Сиз мазкур ҳисобот шаклларини тўлдириш ва электрон шаклда жўнатиш юзасидан Давлат Статистика кўмитасининг www.stat.uz, вилоят статистика бошқармасининг www.navstat.uz расмий сайтларида ҳамда (79)53-2-32-33 телефон рақамлари орқали батафсил маълумотлар олишингиз мумкин.
Ўз урнида мансабдор шахсларнинг давлат статистика ҳисоботларини такдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиш ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка тортилишига сабаб бўлишини эслатиб ўтамиз.
Кармана туман
статистика бўлими
12.09.2019 й