Китоб 2Кармана тумани Маънавият ва маърифат бўлими томонидан туман марказидаги вилоят Баркамол авлод мактабида "ҲАР ҲАФТАДА БИР КИТОБ МУТОЛАА ҚИЛАМИЗ" интеллектуал танлови тумандаги корхона-ташкилот ҳамда таълим муассасалари ходимларидан иборат 40 дан ортиқ жамоалар ўртасида ўтказилди. Танловнинг илк босқичида “Темур тузуклари” асари юзасидан 10 та савол жамоаларга тақдим этилди. Танловда фаол қатнашган жамоалар туман ҳокимлигининг дипломи билан тақдирландилар. Интеллектуал танлов қизғин, муназарага бой тарзда юқори савияда ўтказилди. Жамоалар келгуси таловни катта қизиқиш билан кутмоқда. Энди мазкур танлов ҳар ҳафтанинг шанба куни ўтказилади. Танлов сўнгида энг фаол иштирок этган 3 та жамоага йил якунида туман ҳокимининг махсус совғаси тақдим этилади.

Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
07.10.2019 й