Бугунги кунда ер юзида беш мингга яқин тил мавжуд бўлиб, ҳуқуқий мақоми, тутган ўрни, қўлланиш доирасига кўра уч турга бўлинади. Булар: 6 та халқаро тил (инглиз, француз, испан, рус, араб, хитой тиллари), 200 га яқин давлат тили (ўзбек, қозоқ, немис ва бошқа тиллар), қолган 4800га яқин тиллар-маҳаллий тиллар (на халқаро, на давлат тили мақомига эга бўлган тиллар) 1989 йилнинг 21 октябрида ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилиши том маънодаги жасорат ва истиқлол сари қўйилган илк қадам сифатида улкан аҳамиятга эга.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз йиллиги ҳамда она тили ва адабиёт фани ойлиги муносабати билан чора-тадбирлар режаси асосида жорий йилнинг 15 октябрь куни Кармана тумандаги умумтаълим мактабларида тадбирлар ўтказилди.
Жумладан;
1-мактабда “Тил-миллат руҳи”
25-мактабда “Онам алласидек бетакрор тилим”
28-мактабда “Тил-маънавият хазинаси”
29-мактабда “Тил-миллат руҳи”
31-мактабда “Тил билган-эл билар”
32-мактабда “Тил-маънавият хазинаси” мавзуларида очиқ дарслар ташкил этилди.
Ўтказилаётган тадбирларда Навоий Давлат педагогика институти ўқитувчилари ҳам ўз маърузалари билан иштирок этдилар. Мазкур тадбирлар оммавий ахбарот воситаларида кенг ёритилиб, 1 ва 25-умумий ўрта таълим мактабларида ўтказилган тадбирлар Ўзбекистон-24 ҳамда Навоий вилоят телевиденияси орқали эфирга узатилишида тасвирга олинди.
Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
15.10.2019 й