БАЙРОҒ 28Ассалому алайкум ҳурматли тадбир иштирокчилари!
Авваламбор барчангизни Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллиги билан чин қалбимдан табриклайман.
Ўтган йиллар давомида Ўзбекистон номи жаранглаган ҳар бир тадбирда Давлат байроғи баланд кўтарилиб, ватандошларимиз қалбида шу юрт, шу ватан фарзанди эканлигидан ифтихор ҳиссини ошириб келмоқда.
Давлат байроғи фуқароларга ўз она Ватанидан ғурурланиш туйғусини юксалтириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги беқиёс аҳамиятини эътиборга олган ҳолда давлат рамзи қабул қилинган кунни республика бўйича барча ҳудудларда нишонланиши белгилаб олинди.
Шу муносабат билан бугунги тадбиримиз ҳам “Давлат байроғи – фахрим, ғурурим” шиори остида бўлиб ўтмоқда.


Давлатимиз раҳбари шарафига бошқа давлатларда юртимиз байроғи кўтарилганда, хориж сафарларида, ўзга давлатлар ҳудудида Ўзбекистон байроғини кўрганимизда, нуфузли халқаро спорт анжуманларида мамлакатимиз байроғи ҳилпираганда, ватан ҳиссини юракдан туйган ҳар бир инсон борки, юрт байроғини муқаддас билиб, унинг ҳурмат ва шарафини чин қалбдан эъзозлайди. Зеро, миллий байроғимиз – мамлакатимизсуверинетитининг олий рамзи бўлиб, халқаро мусобақаларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли сифатида намоён бўлади.
Ана шундай лаҳзаларда қалбимизда шу байроққа, унинг тимсолига она Ватанимизга бўлган чексиз ҳурмат, чуқур дахлдорлик ҳисси жўш ўради.
Бугунги кунга келиб, Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи ва унинг таркибий элементларидан, Ўзбекистон Республикасига тегишлиликни ифодалаш мақсадида, ўқув-тарбия жараёнларида, шунингдек, давлат мукофотларининг элементи сифатида қўлланилиши мумкин.
Бугун жаҳоннинг юксак минбарларида, дунё саҳнасида, Олимпиада ўйинларида ғолибликни қўлга киритган спортчиларимиз, тоборо улкан куч-қудрат ва салоҳият касбэтаётган ҳарбийларимиз қўлида сарбаланд бўлган юртимиз байроғи ҳар биримизга юксак ғурур, фахр ифтихор бағишлайди. Ана шу лаҳзаларда қалбларимизда шу байроққа, унинг тимсолига, Она ватанимизга бўлган чексиз ҳурмат, чуқур дахлдорлик ҳисси жўш ўради.
Миллат учун энг улуғи ва энг муҳими унинг мустақиллиги ва халқаро ҳурматга эгалигини билдирувчи тимсол – давлат байроғидир.
Шунинг учун ҳам ҳар бир Ўзбекистон Республикаси фуқароси, шунингдек, Ўзбекистонда турган бошқа шахслар Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғини ҳурмат қилишлари шарт ҳисобланади.
Дунёда миллатлар кўп, халқлар ва давлатлар кўп, лекин Ўзбекистон битта. Унинг байроғи ҳам ягона. Ана шу байроқ остида давлатимиз раҳбари раҳнамолигида халқимиз учун ҳеч кимдан кам бўлмаган ҳаёт барпо этиш йўлида эзгу мақсадлар сари олға бораверамиз.
Яна бир бор,Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисидаги Қонун қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Барчангиза байрам муборак бўлсин!

Туман ҳокимлиги
матбуот хизмати
18.11.2019 й