ГрафикБугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз ички бозорини товар ва хизматлар билан таъминлашда, аҳоли бандлиги ва реал даромадларини оширишда, ресурсларни оқилона тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланишда, ижтимоий гуруҳлар даромадларининг номутаносиблигини камайтиришда, иқтисодиётнинг турли тармоқлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни яхшилашда катта аҳамиятга эга бўлиб, ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий катализатори ҳисобланади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари бозор конъюнктураси ўзгаришларига ҳам, истеъмолчи талаби ўзгаришларига ҳам тез мослашишга қодир бўлиб, истеъмол бозоридаги мувозанатни ушлаб туришда муҳим роль ўйнайди, шунингдек, рақобат муҳитининг шаклланишига хизмат қилади. Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида туманда 4177,9 млрд. сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилиши амалга оширилган, ўтган йилнинг январь-ноябрь ойига нисбатан 119.4 фоизга кўпайган бўлиб, шундан истеъмол товарлари 488.2 млрд.сўмни ташкил этиб, яъни ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 110.4 фоизга кўпайган.

Туман   статистика
бўлими 25.12.2019 й