Ҳабарингиз бор Халқ депутатлари Кармана туман Кенгашининг учунчи сессиясида 2020 – йилда “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида ишсиз ёшлар бандлигини таъминлашга оид чора-тадбирлар белгилаб олинган эди.
Ушбу “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳасини амалага оширишда туманимиз ҳокими Фахритдин Умаровнинг кўрсатмалари билан фойдаланилмайдиган 230 гектар ер майдонларида озиқ-овқат махсулотлари ёшларимиз томонидан етиштирилиши мақсад қилиниб, ер майдонларига ишлов берилаётганлиги ҳаммамизга маълум.
Бугунги кунга қадар махсус қишлоқ хўжалиги техникалари ёрдамида 185 гектар ер майдонига ишлов берилиб, уруғ қадаш ҳолатига келтирилди ва деҳқончилик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган туманимиз ёшларига ушбу томарқа майдонлари тақсимлаб берилди.
Ҳозирда режадаги 45 гектар ер майдонларида ёшларимиз бандлигини таъминлаш ва озиқ-овқат махсулотлари етиштиришга доир ишлар амалга оширилмоқда.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
9.04.2020 йил