ТурсуновНавоий вилояти ҳокими К.Б.Турсунов раҳбарлигида аҳолини томорқа маданиятига бўлган қизиқишини оширишда вилоят бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
Биргина Кармана тумани мисолида айтадиган бўлсак, туман ҳудудида истиқомат қилаётган 126,3 минг аҳоли қарийб 1400 гектар шахсий томорқадан фойдаланиб келмоқда. Бугунги кунда вилоят ҳокими бошчилигида олиб борилган тарғибот ишлари натижасида, аҳоли томорқалари тўлиқ экилди.
Томорқадан фойдаланаман, даромад қиламан ва оила аъзоларимни иш билан бандлигини таъминлайман деган “Боғишамол” МФЙ аҳолиси томонидан томорқасини суғоришда сезилаётган сув танқислиги тўғрисида вилоят ҳокими К.Б.Турсуновга мурожаат йўллаган эди.
Вилоят ҳокимининг саъйи-ҳаракалари натижасида “Боғишамол” МФЙда истиқомат қилаётган 7258 нафар аҳолининг мавжуд томорқасидан тўлиқ фойдаланиши назарда тутилиб, аҳоли пунктидан 2400 метр узоқликдаги Нарпай каналидан 325 мм. диаметр ўлчамдаги 84 гектар экин майдонини суғоришга мўлжалланган сув қувурини тортиш ишлари бошлаб юборилди.
Шунингдек, аҳоли фойдаланиши мумкин бўлган бетон ариқларни реконструкция қилиш ишлари режалаштирилиб, “Ишонч гилам” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган ушбу монтаж ишлари натижасида “Боғишамол” МФЙ ҳудудида томорқа экинларини суғоришига бўлган эҳтиёжи бутунлай қондирилади.

 

Кармана тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
6.05.2020 йил