МОДДИЙ ЁРДАМЛАРКАРМАНА ТУМАН ҲОКИМИ ФАХРИТДИН УМАРОВ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТ МУНОСАБАТИДА УЛАШИЛГАН МОДДИЙ КЎМАКЛАРГА БОШ БЎЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг коронавирус пандемияси даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги тегишли фармойишига асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдамлар кўрсатилиши белгиланди.

Шу муносабат билан Кармана туманида истиқомат қилаётган 879 нафар камбағал оилаларга ўрнатилган тартибда, хонадонлар кесимида озиқ-овқат махсулотлари ва нақд пул кўринишидаги моддий ёрдамлар етказилди.


Мазкур саховатли ишларга фуқароларнинг билдирган миннатдарчиликлари билан бир қаторда, “Бешкент” МФЙ яшовчи Д.Ражабов хонадонига борилганда ўзининг тилакларида, муборак қурбон ҳайит байрами арафасида кўнгил сўралгандан аввало, Президентимга шу кунлардаги пандемия шароитида биздан такрор ва такрор сабр тоқат, куч қудрат, меҳри оқибатли бўлишликни сўраганлиги ҳамда юртбошимизнинг эҳсонларини етказишдек, хизматларни ўз зиммаларига олган Кармана туман ҳокими ва Навоий вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси бошлиғига чексиз миннатдорчилигини билдирди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
30.07.2020 йил