Рўзиев ЖамшидТАЙИНЛОВ

Рузиев Жамшид Бахтиёрович Кармана тумани ҳокими ўринбосари-туман Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Жамшид Рузиев 1985 йил 17 декабрда Навоий вилояти Кармана туманида туғилган. 2006 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университети, 2008 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети магистратурасини ва 2015 йил Ўзбекистон Республикаси банк-молия академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Навоий вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси ва “Навоий кон металлургия комбинати” ДК “Навоий машинасозлик заводи”да бир нечта лавозимларида ишлаган. Кўп йиллик самарали меҳнат фаолиятига эга.

Кармана туман ҳокимлиги ахборот хизмати
05.08.2020 йил