1Кармана туманида коронавирус инфекциясини даволаш ва ташхислаш махсус поликлиникаси ташкил этилмоқда.

Кармана тумани ҳокими Фахритдин Умаров томонидан аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Поликлиникада барча зарур тиббий шароитлар яратилган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 54 нафар аҳолига хизмат кўрсатади. Муассасада Мобильный гуруҳлар ташкил этилиши режалаштирилган, ушбу ташхислаш махсус поликлиникасига ўрнатилган телефон аълоқа хизмати орқали фуқаролар томонидан билдирилган соғлиги тўғрисидаги мурожаатлари бўйича, Мобильный гуруҳларининг тезда етиб бориши ва амалий ёрдам кўрсатишига эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилишида рентгенлаш, қондаги кислород миқдорини (кислородный концентратор с пульсоксиметром) ўлчаш аппаратлари билан таъминланиши назарда тутилмоқда.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
08.08.2020 йил