ИИБ ТАБРИК.jpg 3ИЧКИ ИШЛАР ХОДИМЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Бугун 29 август куни Кармана туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида туман ҳокими Фахритдин Умаров томонидан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги байрам арафасида халқимиз фаровонлиги, юртимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида фидокорона меҳнат қилаётган бир гуруҳ ички ишлар ходимлари муносиб тақдирлади.

Йиғилиш аввалида туман ҳокими Ф.Умаров ўз сўзларида, ўтган давр мобайнида туманда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда туманимиз ёшларини она-Ватанга садоқат руҳида тарбиялашда амалга оширилган тадбирлардаги хизматларига атрофлича тўхталиб ўтди.


Шундан сўнг, туман ички ишлар бўлими бошлиғи А.Савуров билдирилган ишонч ва яхши тилаклар юзасидан туман ҳокими Ф.Умаровга ўзининг миннатдорчилиги билан халқимиз ва юртимиз фаровонлиги йўлида хизмат қилиш ҳар бир ички ишлар ходими учун шараф эканлигини билдириб, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги байрами билан табриклади.

 

ИИБ ТАБРИК

 

ИИБ ТАБРИК.jpg 1

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
29.08.2020 йил