30000Йўлинг соз бўлса, машаққатинг оз бўлур

 

Кармана туманидаги таъмирталаб аҳволга келиб қолган асосий ва ички хўжалик йўлларини таъмирлаш ишлари ҳар йили туман манзилли дастури асосида амалга оширилмоқда. Хусусан, 2020 йил давомида мазкур дастурга асосан 10 километр йўлни мукаммал ва жорий таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунгача туман бўйича ички хўжалик йўлларининг 5,5 километри мукаммал, 2,5 километри қайта реконструкция қилинди. Жумладан, туманнинг маъмурий маркази бўлган Кармана шаҳрининг марказий кўчаларининг таъмирталаб 1400 метрига асфальт ётқизиш ишлари режалаштирилган бўлиб, белгиланган ишлар деярли ўз якунига етай деб қолди. Таъмирланаётган йўлларнинг четига ўрнатилиши мўлжалланган 0,7 километр лоток ариқларнинг 256 метрига жойлаштириш ишлари бажарилди. Йиллар давомида таъмирталаб, эътибордан четда қолган, бугун эса таъмирланиб, четларига замонавий тунги ёритиш чироқлари ўрнатилган кўчаларнинг кечки манзараси кундузгидан асло қолишмайди. Йўл қуришдек савобли ишларни амалга ошираётган бунёдкор йўлчилардан маҳаллий аҳоли жуда мамнун.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
25.09.2020 йил