14 сессияКАРМАНА ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ XIV СЕССИЯСИ

 


Туман ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари Кармана тумани Кенгашининг ўн тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия кун тартибида дастлаб Президентимиз раҳбарлигида жорий йил 24 сентябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра Кармана тумани “сариқ туман” деб баҳоланишининг сабаблари ҳақида туман ҳокимининг ҳисоботи тингланди. Туман ҳокими ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишларни айтиб ўтар экан, пировардида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этишга қаратилган “Йўл харитаси” билан ҳам таништириб ўтди. Шунингдек, йил якунига қадар туманни “яшил туман”га айлантириш бўйича имкониятлар кўплиги, фақатгина ушбу имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича тизимли ишлаш зарурлигини таъкидлаб ўтди.
Кун тартибидаги ушбу масала юзасидан туман ҳокими ўринбосарлари ва сектор раҳбарлари томонидан билдирилган истиқболдаги амалга оширилиши лозим бўлган режа-таклифлар ҳам тингланди.

 

14 сессия.1


Сессия ишида Кармана туманида миллий маданий марказларни ривожлантириш, мажбурий меҳнатни олдини олиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб – қувватлаш каби масалалар ҳам депутатлар иштирокида кенг муҳокама қилинди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Ж.Ҳаджаев иштирок этди ва сўзга чиқди.
Сессия якунида кун тартибида кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 


Кармана туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
7.10.2020 йил