8888 1ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

Халқ депутатлари Кармана туман Кенгашининг навбатдан ташқари ўн саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишини туман ҳокими Фахритдин Умаров олиб борди.
Кун тартибидаги биринчи масала – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сонли Фармонининг Кармана туманидаги ижроси ҳамда Кармана туманида 2020/2021 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактаби битирувчиларини олий таълим муассасаларига ўқишга кириши ва бандлигини таъминлаш борасида амалга ошириладиган ишлар тўғрисидаги масалалар юзасидан Кармана туман ҳокими ўринбосари Э.Кенжаев ахбороти эшитилди.


Шундан сўнг Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига асосан туман маҳаллий бюджети қўшимча манбаларининг белгиланган миқдорини жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштиришга ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлашга йўналтириш тўғрисидаги туман Молия бўлими мудири У.Рустамовнинг берган маълумоти депутатлар эътиборига ҳавола этилди.

8888 2
Шу каби 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг тумандаги ижроси тўғрисида ҳисобот берувчи туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Бобомуродов, Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев раислигида 2020 йил 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари”ни шакллантириш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларининг берган ҳисоботлари ва амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотлари эшитилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизими устидан парламент назоратини ташкил этиш тўғрисида”ги 2020 йил 30 октябрдаги 528-IV/ҚҚ-145-IV-сонли Қўшма қарорининг тумандаги ижроси тўғрисида туман ҳокими Ф.Умаровнинг ахбороти тингланди.
Шунингдек, сессияда бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
27.11.2020 йил